O'zbekiston Respublikasi, 150100, Farg'ona sh. Istiqlol ko'ch. 1A uy.
Tel: (99873) 243-38-86, Faks: (99873) 243-48-17
Е-mail: info@avtooyna.uz

   
Asosiy    Konkurslar va E'lonlar   Yangiliklar va e'lonlar

 


 

Yangiliklar va e'lonlar

« Все новости

28 апрель – Бутунжахон меҳнат муҳофазаси куни  07.05.2018 12:48

28 апрель – Бутунжахон меҳнат муҳофазаси куни

            Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2017 йил 5 декабрдаги 9-22 ”с”-сонли Раёсат қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш” юзасидан кўрик-танлов бўлиб ўтди.

            Ушбу кўрик-танловда “Автоойна” МЧЖ меҳнат муҳофазаси хизмати ва касаба уюшмаси қўмитаси ҳам фаол иштирок этди.

            Кўрик-танловнинг вилоят босқичи Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан ўтказилиб, “Автоойна” МЧЖ Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг Фарғона вилоятидаги корхона ва ташкилотлари орасида “Энг яхши ташкилот”, “Энг яхши касаба уюшмаси қўмитаси”, “Меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис” номинациялари бўйича I-ўринни эгаллади ва Республика бочқичига ўтди.

            Кўрик-танловнинг республика босқичи Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан ўтказилиб, Республика Кенгашининг 2018 йил 5 апрелдаги 10-20”с”-сонли Раёсат Қарорига асосан “Автоойна” МЧЖ Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан “Энг яхши корхона” номинацияси бўйича фахрли II ўринни эгаллади.

            Республика кўрик-танловининг Тақдирлаш маросими “Бутунжахон меҳнат муҳофазаси куни”га бағишланиб, 27 апрель куни Тошкент политехника музейи биносида ўтказилди.

SAVE_20180503_071515 SAVE_20180503_071441 SAVE_20180503_071432 SAVE_20180503_071506 SAVE_20180503_071523