O'zbekiston Respublikasi, 150100, Farg'ona sh. Istiqlol ko'ch. 1A uy.
Tel: (99873) 243-38-86, Faks: (99873) 243-48-17
Е-mail: info@avtooyna.uz

   
Asosiy    Korxona haqida   Yangiliklar va e'lonlar

 


 

Yangiliklar va e'lonlar

« Все новости

“Автоойна” МЧЖ ходимлари билан Қўқон шаҳрига саёхат  07.05.2018 12:41

“Автоойна” МЧЖ ходимлари билан Қўқон шаҳрига саёхат

            Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида корхона маъмурияти, касаба уюшмаси қўмитаси, корхона ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти, корхона хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорликда корхонанинг 30 нафар ходимлари учун 2018 йил 27 апрель куни Қўқон шаҳрига саёхат уюштирилди.

            Ишчи-хизматчиларни Қўқон шаҳрига олиб бориб келиш учун масъул қилиб, корхона ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси Махмудов А. тайинланди.         

            Ходимлар тарихий Қўқон шаҳрининг “Худоёрхон ўрдаси” музейи, Норбўтабек мадрасаси, Қўқон маданияти тарихи давлат музейи ва амалий санъат музейига ташриф буюрдилар.

            Саёхатчиларга Қўқон шаҳри бўйлаб тарихий ёдгорликларни кўрсатишда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Қўқон шаҳар бўлими ходимлари яқиндан ёрдам кўрсатдилар.

SAVE_20180503_144251