O'zbekiston Respublikasi, 150100, Farg'ona sh. Istiqlol ko'ch. 1A uy.
Tel: (99873) 243-38-86, Faks: (99873) 243-48-17
Е-mail: info@avtooyna.uz

   
Asosiy    Interaktiv xizmatlar   "Avtooyna" MChJ Bo'sh o'rinlar

 


 

"Avtooyna" MChJ Bo'sh o'rinlar

     ИШГА ЖОЙЛАШИШДАГИ ҚОИДА ВА ШАРТЛАР

      «Автоойна» масъулияти чекланган жамиятининг маълумотлар доскаси ва расмий сайтида кўрсатилган бўш иш ўринлари тўғрисидаги эълонга асосан, хар бир фуқаро ўзининг маълумоти, иш стажи, ихтисослиги ва корхона томонидан қўйилган талабларга тўғри келган тақдирда, махсус анкетани тўлдириб, корхонанинг  расмий электрон манзилига ёки почта орқали юридик манзилга юборган ҳолда мурожаат қилиши мумкин.

      Анкетада кўрсатиб ўтилган маълумотларга асосан анкета тўлдирувчи шахс бўш иш ўрнига лойиқ деб топилса, ушбу шахс билан корхона мутахассислари боғланадилар. Танлаб олинган анкета эгалари, ишга қабул қилиш комиссия суҳбатига таклиф қилинади. Сухбатда корхона раҳбар ходимлари ва мутахассисларидан иборат комиссия номзодни ҳар томонлама ўрганади. Сухбатдан муваффақиятли ўтган номзод тест синовларига йўлланма олади. 

      Тест номзоднинг маълумоти, таклиф қилинаётган иш ўрни хусусияти, мехнат қонунчилиги, техника хавфсизлиги бўйича билим савияси ва саломатлигини аниқловчи саволлардан иборат бўлади.

      Тест синовларидан муваффақиятли ўтган номзод билан меҳнат шартномаси имзоланади ва ишга чиқиш куни белгиланади.

 

Эслатма:

   Анкетани тушунарли, бехато тўлдириш лозим, қўпол хато ва камчиликлар билан тўлдирилган анкеталар кўриб чиқилмайди. Анкетани тўлдириб юборгандан сўнг, мазкур анкетани юборувчи фуқаро билан корхона маъмурияти боғланмаган тақдирда, унинг номзоди тўғри келмаган деб хисобланади.

    Комиссия суҳбатидан ўта олмаган номзодлар эса тест синовига қўйилмайди ва бу хақда огохлантириладилар.

    Анкетани тўлдириб юборганлиги, корхона маъмурияти томонидан талаб қилинган маълумотнома ва ҳужжатларни (тиббий маълумотнома, эски иш жойидан маълумотнома ва х/к) тақдим этганлиги фуқарони ишга қабул қилинишини кафолатламайди!

      Махсус анкетани корхонанинг расмий сайтидан юклаб олиш мумкин. Тўлдирилган анкетани               фақатгина “автоойна” мчжнинг юридик манзилига почта орқали ёки расмий сайтига юклаш йўли           билан юбориш зарур.

      Бошқа воситалар орқали юборилган анкеталар қабул қилинмайди!   

   Юридик манзил – Фарғона шахар, Истиқлол кўчаси №1-а уй.

 Расмий сайт – www.avtooyna.uz

 

                                            Бўш иш ўринлари

   

1. «АВТООЙНА» МЧЖ ТОШКЕНТ ВАКОЛАТХОНАСИ – МУХАНДИС-ИҚТИСОДЧИ

Талаблар:                   жинси               – эркак, аёл

                                     ёши                   – 30 - 35 ёш оралиғида

  маълумоти     – олий

                                     иш стажи        – камида 3 йил (соха бўйича) 

  чет тиллари  – ўзбек ва рус тили

                                           компьютер саводхонлиги  (Word, Excel)

                                           яшаш манзили – Тошкент шахар


     2.  ЮРИДИК БЎЛИМ – ЮРИСТ 

Талаблар:                  жинси               – эркак, аёл

                                     ёши                  – 30 - 35 ёш оралиғида

  маълумоти    – олий (юридик)

                                     иш стажи        – камида 5 йил (соха бўйича)

  чет тиллари  – ўзбек ва рус тили

                                     компьютер саводхонлиги (Word, Excel)


3. ИҚТИСОДИЙ-РЕЖАЛАШТИРИШ БЎЛИМ ЎРИНБОСАРИ

Талаблар:                   жинси                 – эркак, аёл

                                     ёши                    – 30 - 35 ёш оралиғида

  маълумоти       – олий

                                     иш стажи         – камида 5 йил (соха бўйича)

 чет тиллари    – ўзбек ва рус тили

                                           компьютер саводхонлиги (Word, Excel)